Ўзаро мулоқот давомида меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек Омбудсманнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда қийноқларни олдини олиш бўйича фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Суҳбат давомида Финляндия делегацияси раҳбари Мария Лиивала Ўзбекистон Финляндия учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича муҳим шериклардан бири эканлигини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари институтлари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимгини таъкидланди.
Шунингдек, ўтган йиллар давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг ҳуқуқий мақоми мунтазам такомиллашиб боргани, унинг фаолият қамрови ва ваколатлари кенгайгани, инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманга берилган янги таъсирчан чоралар ҳақида ҳам тўхталинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати