Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг байрам табриги
Азиз дўстлар, болалар, ёш авлод! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча болаларга яъни болаларимга авваламбор мустаҳкам соғлик ва бағри бутунлик тилайман. Доим ота-оналари бағрида бўлишсин ва  уларнинг қайноқ муҳаббатига тўйишсин. Давлатнинг ҳимоясида эканликларини ҳар дам ҳис қилишсин ҳамда кўзлари бахтдан доим ёниб турсин.

Юртимиз кўчалари уларнинг шўх-шодон кулгулари билан тўлиб тошсин. Ҳеч бир боланинг ҳуқуқлари поймол этилмасин ва улар камситилмасин.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, уларга ёрқин келажак барпо этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида тинимсиз ишланмоқда ва ютуқларимиз ҳам салмоқли.

Дарҳақиқат, ушбу байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг юзида табассумни кўриш, уларнинг бахти-иқболи, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Шундай экан, ушбу байрам бизнинг болалар олдидаги масъулиятимизни янада ошириб, унинг яшаш, таълим олиш, дам олиш ва бўш вақтини унумли ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқларини таъминлаш, уларни турли хил жисмоний ва психологик зўравонликлардан, мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради. Зеро, бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантириш учун зарур шарт-шароит сифатида намоён бўлади.

Азиз болаларим байрам муборак бўлсин, барча ишларингизга омад ва улкан зафарлар, ҳаётингизга эса бахт, қувонч ва соғлик тилаб қоламан! Катталарнинг эътибори ва ғамхўрлиги, меҳри ва қайноқ тафти доимо ҳамроҳингизга айлансин.

 Алия ЮНУСОВА

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани)