Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тунги вақтларда аҳоли тинчлигини бузаётганлар устидан Омбудсманга мурожаат келиб тушди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаатда фуқаро М.Р. аҳоли тинчлиги бузилаётганидан шикоят қилган.

Мазкур мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакили Абдирашид Артиқовга юборилди.

Ҳолат минтақавий вакил, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими ва “Боғишамол” МФЙ раиси томонидан ўрганилганда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, И.Каримов кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида “Улфатлар” кафеси фаолият юритаётгани аниқланди.

Кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар кафеда ҳар куни 18:00 дан тонггача бақир-чақир овозлари эшитилиши, у ерда инсонни сарҳуш қилувчи воситалар сотилиши қолаверса, уйнинг ён томонлари тадбиркор томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганидан норози эканликларини, бу болалар тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши натижасида “Улфатлар” кафеси ёпилди ва фуқаролар осойишталиги таъминланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати