Сайёр қабул давомида шаҳар худудида яшовчи 9 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 4 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 3 нафарининг мурожаатлари жойида ҳал этилди, шунингдек, 2 нафар фуқаронинг мурожаати минтақавий вакил назоратига олинди.
Жумладан, Янгиер шаҳар, “Фазилат” МФЙда яшовчи фуқаро З.Э. хонадонида кўп киши яшаётганлигини инобатга олиб, уй-жой қуриши учун тегишли банкдан имтиёзли кредитлар олиш масаласида амалий ёрдам берилишини сўради. Қабул давомида АТ “Қишлоққурилиш банк”нинг Янгиер шаҳар филиали ходими жалб қилиниб, ушбу фуқарога кредит ажратиш масаласида ҳуқуқий тушунчалар берилди ва тақдим этиши керак ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш тушунтирилди.
Шунингдек, сайёр қабулда фуқаролардан визани расмийлаштириш, уй-жой, бандлик, моддий ёрдам олиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати