Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Туғма юрак пороги бор фуқаронинг операцияси учун Омбудсман кўмагида 28,5 млн сўм ажратилди
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга (Омбудсманга) фуқаро Я.С. акаси Я.Н.да туғма юрак-пороги аниқланганлиги ва уни операция қилиш бўйича давлат томонидан ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат муаллифининг ёзишича, беморни зудлик билан операция қилмаса аҳволи оғирлашиш мумкин, лекин унинг ижтимоий ҳолати оғир бўлгани сабабли операция харажатларини кўтара олмайди.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили Диёр Хусановга ўрганиш ва дарҳол тегишли чоралар кўриш учун юборилди.

Минтақавий вакилнинг мурожаати асосида беморга Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан операция учун ордер берилди.

Шунингдек, Нарпай туман ҳокимига мурожаат қилиниб, бемор Я.Н. Истиқлол МФЙдаги “Темир дафтар”га киритиш ва операция харажатлари учун маблағ ажратиш тавсия этилди.

Натижада Я.Н. операцияси учун 21,5 млн сўм ажратилди. Бундан ташқари вилоят кардиология диспансери томонидан қолган 7 млн сўмлик операция харажатлари қоплаб берилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Ахборот хизмати