Мулоқот давомида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш ҳамда яна бир қатор муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловни самарали таъминлаш, бир сўз билан айтганда қонун устуворлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Омбудсман институтининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Самимий суҳбат чоғида гендер тенглиги соҳасида халқаро ҳамжамият тажрибаси ва қўллаб-қувватлаши ёрдамида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати