Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакилига Шерободдаги манзил-колонияда сақланувчи 10 нафар шахс мурожаат қилди
2022 йил 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков Шеробод туманидаги 41-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу колония аёл ва эркак маҳкумларнинг жазо ўташига мўлжалланган. Аёл маҳкумалар эркак маҳкумалардан алоҳида сақланади.

Мониторинг ташрифи давомида ушбу колонияда маҳкум ва маҳкумаларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Жумладан, интизомий бўлинма, ювиниш хоналари, маҳкум ва маҳкумаларнинг ётоқ жойлари ҳамда ошхоналарнинг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ҳолатлари кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, колониялардаги узоқ муддатли учрашув хоналари, ҳуқуқий, диний ва бадиий адабиётлар билан жамлаган кутубхоналар ҳамда меҳнат қилиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун яратилган бошқа шароитлар ўрганилди.

Манзил-колонияда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув хоналари таъмирланган ва барча керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Биринчи ёрдам кўрсатишга мўлжалланган даволаш профилактикаси ва ёрдам кўрсатиш бўлими кўздан кечирилганда, дори-дармонлар билан боғлиқ камчиликлар аниқланмади.

Шундан сўнг колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ва маҳкумалар билан яккама-якка тарздаги суҳбатлар ҳамда жамоавий учрашувлар ўтказилди ва уларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мониторинг давомида 10 нафар шахснинг мурожаатлари қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг ижроси назоратга олинган.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати