Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент вилоятидаги 44 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш ҳақида судга илтимоснома юборилди
2022 йилнинг 1 июнь куни 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш масаласидаги мурожаатлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов иштирокида кўриб чиқилди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда колониянинг соҳавий хизматлар бошлиқлари томонидан ҳар бир маҳкум тўғрисидаги фикрлари инобатга олиниб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган, жазони ўташ давомида колонияда ўрнатилган ички тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилган 44 нафар маҳкумга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73, 74, 113-моддалари талаби асосида инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судига илтимоснома юборилди.

Бундан ташқари минтақавий вакил Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди ажримига асосан озодликка чиқарилган Навоий вилоятида туғилган С.Х билан суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида С.Х жазони ўташ даврида тўғри хулоса чиқарганлигини, келгусида ҳалол меҳнат қилишини маълум қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати