Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг минтақавий вакили ташаббуси билан Наманганнинг чегара ҳудудида сайёр қабул ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят марказидан олисда бўлган чегара ҳудудида аҳоли билан сайёр қабул ташкил  этилди.

Сайёр қабулда Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили, Янгиқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси бўлими, Адлиябўлими, Давлат хизматлари маркази директори, "Мадад" ННТ Янгиқўрғон туман бюроси, Жиноят ишлари бўйича туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди раислари ҳамда туман ИИБ мутассади раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида тушган кўплаб мурожаатлар жойида мутасадди ташкилот раҳбарларининг назоратлари асосида ҳал этилди.

Муддат талаб қиладиган мурожаатлар таалуқлилиги бўйича ўрганишга йўналтирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати