Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бош прокуратура Академияси тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди
2022 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси прокуратура органлари раҳбар кадрларини касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Болалар Омбудсмани А.Юнусова билан учрашишди. Учрашувда тингловчилар Омбудсманлар фаолиятининг асосий йўналишлари, уларнинг инсон ва болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги фаолияти, Омбудсманларга юборилаётган мурожаатлар мазмуни билан танишдилар.

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг қонунчилик асослари мустаҳкамлангани, 2021 йилда унинг фаолиятига доир 2 та Президент ҳужжати қабул қилингани ҳақида сўз борди. Натижада Омбудсман фаолиятининг институционал асослари мустаҳкамлангани, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатлари кенгайгани ҳамда ҳудудларда Омбудсман минтақавий вакиллари доимий асосда ишлаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тингловчилар Омбудсман бошчилигида жамоатчилик гуруҳлари ҳамда ОАВ билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, уларда эътибор бериладиган жиҳатлар билан ҳам таништирилди. Қайд этилдики, Омбудсманнинг ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ҳамкорлиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу кунга қадар Бош прокуратура билан ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш, соҳада аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Учрашувда шунингдек, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ҳам аҳолидан келаётган мурожаатлар таҳлили асосида бола ҳуқуқларининг бузилиши бўйича ҳолатларга тўхталди. Шунингдек, болаларга яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида амалга оширган мониторинг ташрифлари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Ўзаро эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда Академия тингловчиларининг бир қатор саволларига жавоблар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати