Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республика ихтисослаштирилган наркология  илмий - амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят минтақавий филиалидаги шароитлар ўрганилди
2022 йил 24 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили  Шуҳрат Жўраев Республика ихтисослаштирилган наркология  илмий - амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида даволанаётган шахслар учун яратилган шарт -шароитларни ўрганди.

Мазкур муассаса биносининг ташқи фасади жорий йилда тўлиқ таъмирланган. Сентабрь ойида ички қисмини таъмирлаш режалаштирилган.

Вилоят филиалида 118 нафар ишчи ходимлар фаолият юритади.

Филиал таркибида 25 қатновга мўлжалланган амбулатория бўлими, 20 ўринли наркология, 50 ўринли даволаш бўлимлари ҳамда 30 ўринли Маст холдаги фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация қилиш маркази мавжуд.

Мониторинг ўтказилган кун ҳисобига кўра, филиалнинг 70 ўринли стационар бўлимида 68 нафар бемор даволанмоқда, шулардан 48 нафари мажбурий 20 нафари ихтиёрий асосда олиб келинган.

Филиалда даволанаётган шахслар учун мўлжалланган палаталар, ошхона, овқатланиш жойлари, ювиниш хоналари кўздан кечирилганда уларнинг санитария-гигиена талабларига мос эканлиги аниқланди.

Беморларга аутсорсинг хизмати орқали уч маҳал овқат тайёр ҳолда етказиб берилади.

Даволанувчи шахслар учун кутубхона, иккита телевизор кўрадиган, шахмат-шашка ўйнаш учун алоҳида жойлар мавжуд.

Мониторинг доирасида мазкур муассасада даволанаётган шахслар билан жамоавий учрашувлар ҳам ўтказилди.

Шунингдек, шу куни 26 июнь наркоманияга қарши кураш кунига бағишланган тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати