50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида уй-жой, бандлик, ижтимоий ёрдам, фирибгарлик, суд-ҳуқуқ, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушиб, назоратга олинди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди. Жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди.
Манзил: 100027, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов шох кўчаси 16А-уй
Ишонч телефони: 1096
Электрон почта: info_ombudsman.uzb@umail.uz
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати