Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қўқондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳамшира штати ажратилмаган
2022 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Қўқон шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган шахсларнинг шароитлари билан танишди.

Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва вилоят ИИБ ҳузуридаги ситуацион марказ билан тўғридан-тўғри онлайн тартибда алоқа ўрнатилган.

Аниқланишича, ушбу вақтинча сақлаш ҳибсхонаси 50 нафар шахсларни сақлашга мўлжалланган бўлиб, 12 та камерадан иборат. Мониторинг ўтказилган кунда 46 нафар шахс сақланаётганлиги аниқланди. Улар орасида 2 нафари аёл, вояга етмаганлар мавжуд эмас.

Мониторинг ташрифида вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган 13 нафар шахслар билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида маҳбуслар ҳибсхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлигини билдиришди.

Мониторинг давомида тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар, адвокат хонаси, ошхона кўздан кечирилганда камчиликлар аниқланмади.

Муассасадаги тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси кўздан кечирилганда керакли дори-дармонлар мавжудлиги аниқланган бўлсада, у ерда ҳамшира штати ажратилмагани маълум бўлди. Мазкур муассасада сақланаётган шахсларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи борлиги нуқтаи назаридан ҳамшира ўрнини ажратиш тавсия қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати