Маълумки, ушбу резолюция “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Тошкент конференцияси доирасида Президентимиз илгари сурган таклифлар асосида ишлаб чиқилган эди.
Бу ташаббуснинг қўллаб-қувватланиши, шубҳасиз, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ортиб бораётганига яна бир исботдир.
Икки йирик минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган халқаро ҳамжамиятнинг умумий саъй-ҳаракатлари ушбу резолюцияда алоҳида таъкидланди ва ҳар икки минтақа учун бир қатор долзарб ташаббуслар акс эттирилди.
Хусусан, транспорт ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини кенгайтириш, шунингдек, денгиз портларига арзон ва хавфсиз йўл очувчи янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш орқали Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда ривожлантириш тавсия этилади. Ушбу ҳужжатда, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг 2030 йилга мўлжалланган барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш учун ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.
Ушбу ҳужжат парламент дипломатиясини ривожлантиришда ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, унда белгиланган устувор йўналишлар узоқ вақт давомида Ўзбекистон парламенти аъзоларининг халқаро фаолиятида асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади.
Абира Хусейнова,
Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили