Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қарори билан Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистонда иш бошлаши маълум қилинади.
Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати