Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман офисида БМТнинг Вена шаҳридаги Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг (БМТ ГЖБ) одил судлов ва жиноятчиликни олдини олиш дастури ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Вена шаҳридаги Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг (БМТ ГЖБ) одил судлов ва жиноятчиликни олдини олиш дастури ходими Вера Ткаченко билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Котибияти мудири Саидбек Азимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида дастлаб меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳамда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди

Таъкидланишича, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш Миллий превентив механизми доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифларига фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВлари вакилларининг жалб этилиши орқали Омбудсман фаолиятининг ҳолислиги ҳамда очиқ ва ошкоралиги таъминланмоқда.

Учрашувда БМТнинг Вена шаҳридаги Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг (БМТ ГЖБ) одил судлов ва жиноятчиликни олдини олиш дастури ходими Вера Ткаченко Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдириб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати