Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғонада озодликка чиққан шахсларнинг ижтимоий мослашуви учун давлат томонидан яратилган шароитлар ҳақида маҳкумларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 2022 йилнинг 22 июль куни Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар билан жамоавий суҳбат ўтказилди.

Учрашувда Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кўникма маркази раҳбари А.Рахимов, вилоят Ижтимоий кўникма маркази раҳбар ўринбосари Б.Мадумаров, вилоят ИИБ пробация бошқармаси МТБ катта инспектори, капитан Қ.Расулов, Фарғона шаҳар “Хўжамберди” масжиди имом ноиби Н.Жўрабоевлар иштирок этди.

Учрашувда маҳкумларнинг қонуний ҳуқуқларининг таъминланиши, ижтимоий мослаштириш, ахлоқан тарбиялаш, меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва янада самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 543-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Фарғона вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукумат қарорига асосан базавий ҳисоблашнинг 6,0 баробаригача миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериб келинаётгани ҳам қайд этилди.  

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июнь 2022 йилдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сонли қарорининг мазмун мохияти тўғрисида йиғилганларга маълумот берилди.

Мазкур қарорда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун шароитлар яратилгани маълум қилинди.

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўртаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий моддий ёрдам пакети”ни бериш бўйича жойларда ташкил этилган идоралараро доимий комиссиялар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Учрашув давомида маҳбуслар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди. 

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати