Қайд этиш лозимки, намойиш куни Махсус қабулхонага ҳам ҳужум уюштирилган натижада дарвоза, деворлар ва бинога зарар етказилган.
Ташриф чоғида, ушбу Махсус қабулхонада шахсларни сақлаб туриш, овқатланиш, тиббий хизмат ҳамда маданий хордик чиқаришларига мўлжалланган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, сақланаётган фуқаролар билан сухбатлар ўтказилди.
Маълум бўлишича, Махсус қабулхонада шахсларни сақлаш хоналари (камералар) ва бошқа объектлар видеокузатув мосламалари билан тўлиқ жихозланган. Мониторингда комиссия аъзоларига кузатув тасвирлари республика бўйлаб ягона тизимга бириктирилгани ва тасвирларни ўчириб ташлашнинг имкони йўқлиги тушунтирилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашишди.
Маълумки, жамиятимизда ННТнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Улар бевосита ҳалқ орасида юриб, уларнинг кайфиятларини ва масалаларини ўрганишда анча фаол
Учрашувда “Истиқбол авлод” ННТ Нукус филиали, “Юксак салоҳият” ННТ, Болалар ва оилани қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ҚР филиали ва бошқа ННТлар вакиллари иштирок этишди.