Фуқаролар қабули Комиссиянинг ишчи Штабида ўтказилди. Қабул вақти ва манзили ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистондаги ОАВ ва ombudsman.uz сайти орқали эълон қилинган эди.
Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган воқеаларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қанчалик таъминланганлик ҳолатларини ўрганишда албатта фуқаролар билан мулоқот қилиш ва улар мурожаатлари билан ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Фуқаролар қабулини ўтказишдан мақсад ҳам ҳуқуқий ёрдам олишни истаган фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, уларга тегишли тушунтиришлар беришдан иборат.
Қабул давомида 50 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Омбудсман, халқнинг ишончли вакиллари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат комиссия аъзоларига фуқаролар ўз мурожаатларини очиқ айтишди ва самимий суҳбатлашишди.
Мурожаатчилар томонидан бўлиб ўтган воқеаларда рўй берган ҳодисалар юзасидан кўплаб маълумотлар баён этилди. Шу билан бирга улар номойишлар вақтида аҳоли орасида ваҳима кўтарилганлигининг асосий сабаблари сифатида ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида провокация ёлғон тарғибот олиб борилганлигини муҳокамаларга сабаб бўлганлигини билдиришди.
Фуқаролар қабули давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Комиссия назоратига олинди.