Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2022-2030 йилларда Ўзбекистонда Болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш стратегияси тайёрланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 26 январда тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 29 июль куни Мувофиқлаштирувчи идоралараро гуруҳнинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Навбатдаги йиғилишда гуруҳ аъзолари “2022-2030 йилларда Ўзбекистонда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш стратегияси” лойиҳасини муҳокама қилишди.

Тадбирда таъкидланишича, мазкур Стратегиянинг ишлаб чиқилишидан асосий мақсад болаларни тарбиялаш тизимининг муассаса тарбиясига боғлиқлигини камайтириш, болалар ва уларнинг оилаларига жамоатчилик асосидаги ғамхўрлик қилишга ўтиш орқали ҳар бир боланинг хавфсиз ва ғамхўр оила муҳитида яшаш ҳуқуқларини таъминлашдир.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) Алия Юнусованинг сўзларига кўра, болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш жараёнида молиявий ва инсон ресурсларини институционал ғамхўрлик қилишдан оила ва жамоатчилик асосидаги ёрдамга қайта тақсимланиши муҳим аҳамиятга эга.

“Қолаверса, болалар ва оилаларга замонавий хизматлар кўрсатиш учун ижтимоий хизмат кўрсатувчи кадрларни тайёрлаш, ўқитиш ва қонуний тузилмаларга жойлаштирилиши ҳам ўта долзарб. ноинституционаллаштириш  жараёнида боланинг туғилган оиласини ҳам, уни тарбияга олган оилани ҳам қўллаб-қувватлайдиган малакали кадрларни тайёрлаш боланинг хавфсиз ва ғамхўр оила муҳитида яшаш ҳуқуқларини таъминланишига хизмат қилади” – Алия Юнусова, Ўзбекистон Республикаси Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил.

Шунингдек йиғилишда болалар институтлашган муассасаларини босқичма-босқич ёпиш, шу билан бирга, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам шунга мос равишда ўсиб бориши керакли масаласи Стратегиясининг асосий мақсадлари сифатида белгилангани қайд этилди.

Йиғилиш доирасида мамлакатда болаларни институционаллаштиришдан чиқаришни амалга ошириш учун амалий ва тезкор қўлланма сифатида ишлаб чиқилган йўл харитаси ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозимки, “2022-2030 йилларда Ўзбекистонда Болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш стратегияси” ва тегишли йўл ҳариталари бўйича олинган таклифлар Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) томонидан умумлаштирилиб, лойиҳага киритилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати