Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўқув машғулоти ўтказилди
Мамлакатимизда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ҳамда аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан ўз вақтида ва тўлақонли хабардор қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликнинг ривожлантиришда маҳалланинг ҳал қилувчи ролини ва аҳамиятини ошириш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан 2022 йил 3 август куни Бухоро вилояти Жондор туманидаги Маънавият ва маърифат марказида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Пўлоти”, “Охших” ва “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларини жалб этган ҳолда навбатдаги тадбир ўтказилди.

Таъкидландики, инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалланинг ҳал қилувчи роли аҳамиятлидир.

Йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилишнинг янги усул ва воситаларини яратиш, бунда маҳаллалардаги ёшларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш муҳим экани қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Давлат раҳбари ташаббуслигида бошланган бош мезони “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бўлган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси эълон қилинганлигини, ушбу стратегия юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланганлигини таъкидладилар.

Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова минтақавий вакил фаолиятини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги масалаларида бир қатор таклифларини билдирди.

Ўзаро савол-жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди.

Тадбирда сўз олган “Пўлоти”, “Охших” ва “Зарафшон” маҳалла раислари ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг муҳим эканлигига эътибор қаратдилар. Шунингдек, улар келгусида бундай тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакили билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати