Қайд этиш лозимки, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг ишчи Штабида фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Олинган ҳар бир мурожаат Комиссия томонидан назоратга олиниб, тегишли чоралар белгиланмоқда.
Шунингдек, Комиссия ташаббуси билан ишга туширилган1374 қисқа рақамли колл-марказ томонидан фуқароларнинг Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Агар Сизда мавзуга доир мурожаат бўлса, 1374 қисқа рақамли ишонч телефонига ёки Комиссиянинг ишчи Штабида ўтказилаётган фуқаролар қабулига келишингиз мумкин.Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси (мўлжал Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси биноси, 3-қавати)
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати