Фуқароларнинг мазкур таклифлари асосида куни кеча Навоий вилояти Хатирчи тумани “Хўжақулобод”, “Тошқулоқ”, “Кўксарой” маҳаллалари фаоллари учун Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Жўраев, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча даволаниш ўринлари (койка) сонини кўпайтириш, электр кучланиши пастлиги, маҳалла йўлларини шағаллаштириш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, экинларни суғориш мақсадида қудуқларни ишга тушириш, маҳаллалар ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва бошқа масалаларни жамоатчилик ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан ҳамкорликда ҳал этиш вазифаси ўртага ташланди.
Ушбу масалалар бўйича маҳаллалар фаоллари, ҳомийлар томонидан зарур ёрдам кўрсатиш таклифи билдирилгач, “Менинг обод ва файзли маҳаллам” ижтимоий лойиҳаси илгари сурилди. Лойиҳа доирасида юқорида билдирилган таклифлар асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига старт берилди.
Лойиҳада ўз маҳалласи ободлигига бефарқ бўлмаган ёшлар, нуронийлар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этишмоқда. Ушбу лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди ва барча йўналишларда зарур кўмак кўрсатилиши таъкидланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати