Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг минтақавий вакили ёрдамида онаси тергов ҳибсхонасида бўлган вояга етмаган болалар давлат ҳимоясига олинди
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 7-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқаро Х.Н. мурожаат қилиб, уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини ва улар маҳбуснинг отаси Д.А. билан бирга яшаётганлигини инобатга олиб, фарзандлари учун отасини васий этиб тайинлашда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаат назоратга олиниб, ўрганиш учун Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига юборилган.

Ушбу мурожаат Омбудсманнинг минтақавий вакили, Қўшработ туман ҳокимлиги ва “SOS Ўзбекистон  Болалар маҳаллалари” Уюшмасининг  Самарқанд  шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда ўрганилди. Мурожаатчи Х.Н. билан Каттақўрғон шаҳридаги 7-сонли тергов ҳибсхонасида учрашиб мурожаатдаги важлари ўрганиб чиқилди.

Мурожаатчи Х.Н.нинг отаси Д.А.ни болаларга васий этиб тайинлаш учун унинг оилавий шароитлари ўрганилди. аниқланишича, Д.А.нинг 2-турмуш ўртоғидан 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор ва улар отасининг қарамоғида. Бундан ташқари, мурожаатчи Х.Н.нинг яна 3 нафар фарзандининг кунлик эҳтиёжлари учун уйда моддий шароитлар мавжуд эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиниб, Мурожаатчи Х.Н.нинг 3 нафар фарзандлари Қўшработ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “SOS Ўзбекистон  Болалар маҳаллалари” Уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги филиалига жойлаштирилди.

Мурожаатчи Х.Н.га 3 нафар фарзанди “SOS Ўзбекистон  Болалар маҳаллалари” Уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги филиалига жойлаштирилганлиги, у ернинг яшаш шароилари яхши эканлиги, фарзандлари ёзги лагер ва боғчага бораётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Фарзандлари давлат ҳимоясига олингани ва уларга яхши шароитлар яратилганини билган фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилгани учун тегишли ташкилотларга миннатдорчилик билдирди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати