Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иш стажлари ҳисобга олинмаган фуқаролар манфаатида Омбудсман томонидан судларга даъво аризалари киритилди
Фуқаро С.З., т.Қ., Ш.А. ва Р.М.лар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) шикоят билан мурожаат қилиб, фуқаролар шикоятларида Жиззах шаҳар бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси қарорларини бекор қилиниши, улар томонидан иш стажини қайта ҳисоблаб чиқилишида ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар томонлама ўрганилиши мақсадида, улар Омбудсманнинг минтақавий вакили Ўткир Жўраев томонидан фуқароларнинг бевосита иштирокида барча зарурий ҳужжатлар билан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаро С.З., т.Қ., Ш.А. ва Р.М.ларнинг меҳнат фаолияти давомида маълум бир ишлаш давридаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар архивда сақлаб қолинмаганлиги сабабли, пенсия тайинланишида иш стажига қўшиб ҳисобланиши рад этилган.

Омбудсман томонидан фуқаро С.З., т.Қ., Ш.А. ва Р.М.ларнинг шикоятлари асосида маъмурий ишлар бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

Маъмурий ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарорлари билан аризалар қаноатлантирилиб, С.З., т.Қ., Ш.А. ва Р.М.ларнинг пенсияси ҳисоблаб чиқилишида маълум даврдаги иш стажлари қўшиб чиқилиши мажбурияти Жиззах шаҳар пенсия бўлинмасига юклатилган.

Суд томонидан ҳуқуқни тикланиши натижасида фуқаролар С.З., Т.Қ., Ш.А. ва Р.М.ларнинг пенсия миқдорининг ошиши кафолатланди.

Эслатиб ўтиш жоизки, аризалар Омбудсман томонидан киритилганлиги учун фуқаролар давлат божи тўлашдан озод этилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати