Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилмоқда
2022 йилнинг 12-13 август кунлари Навоий вилояти, Кармана туманининг “Малик” ва “Дегороний” МФЙларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев Кармана тумани ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Джалилова, туман маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Жумаевлар иштирок этишди.

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига юборилган мурожаатларда уй-жой олиш, ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш каби масалалар кўпроқ кўтарилгани сабабли тадбир айни мавзуларга бағишланди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”ни юритилиши ва уларга қандай тоифадаги, шароитдаги оилалар ҳамда  фуқаролар киритилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тамойиллари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Фуқаролар билан учрашувда халқ фаровонлигини ошириш мақсадида аҳолига яратилаётган шароитлар, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар мустақиллик шарофати билан эканлигига алоҳида урғу берилди.

Тадбир доирасида фуқаролар мурожаатлари ҳам қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати