Комиссия фаолияти шу кунга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ombudsman.uz сайти ва бошқа ОАВ орқали кенг ёритилиб борилаётган эди.
Эндиликда маҳаллий ва халқаро кенг жамоатчиликка Комиссия ўрганишлари бўйича ахборот олишда қулайлик яратиш мақсадида https://t.me/commissionuz Телеграм канали ишга туширилди. Бунда кўп сонли аҳолимизнинг кўпроқ Телеграм ижтимоий тармоғидан нисбатан фаол фойдаланиши эътиборга олинди.
Шу тариқа Комиссиянинг Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича эълон қилган материаллари бир жойга жамланди.
Ҳозирда Комиссиянинг тўплаган маълумотлари ҳар томонлама текширилмоқда ва Қорақалпоғистондаги навбатдаги ўрганишлар бошлаб юборилди.
Комиссия фаолиятига оид хабарлар билан энг биринчи https://t.me/commissionuz Телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.
Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати