Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили вилоят Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда фуқаролар қабулини ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

2022 йил 12 август куни мазкур ҳамкорлик доирасида Сайҳунобод тумани Халқ қабулхонаси биносида Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Юнусалиевлар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабул давомида туманда яшаётган 10 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 6 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 нафар фуқаро мурожаати назоратга олинди, 3 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди.

Жумладан, Сайҳунобод тумани, “Нурли йўл” МФЙ яшовчи фуқаро Б.М. 6 ой давомида меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиб ишга келганида раҳбар томонидан ишга қуйилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат минтақавий вакил назоратига олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати