Шу нуқтаи назардан Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги воқеаларда қўлга олинган шахсларга ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланганлиги бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.
2022 йилнинг 15 август куни Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Махмуд Абдижалиев ҳамда Адвокатлар палатасининг ҚР ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахромбек Арзимбетов билан учрашишди.
Учрашувда Қорақалпоғистондаги намойишлар пайтида қўлга олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, хусусан, ҳимояланиш ҳуқуқини таъминланиши, уларга қай тартибда адвокатлар ажратилгани масалалари муҳокама қилинди.
Ҳолатни объектив ўрганиш мақсадида Комиссия аъзоларининг Қорақалпоғистондаги ҳолатлар ва воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича айбланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, Комиссия аъзолари томонидан Штабга келган фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати