Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Намойишда иштирок этган шахслар адвокатларининг фикрлари ўрганилди
Аввал хабар берганимиздек, Комиссия аъзолари намойишлар пайтида қўлга олинган шахсларга ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланганлик ҳолатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатасининг ҚР ҳудудий бошқармаси вакиллари билан учрашишган эди.

Ҳолатни объектив ўрганиш мақсадида 2022 йилнинг 16 август куни Қорақалпоғистондаги ҳолатлар ва воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича айбланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар билан учрашув ташкил этилди.

Ўзаро суҳбат давомида адвокатларга Комиссия, унинг ташкил этилиш асослари, фаолияти ва шу кунга қадар амалга оширилган ишлар бўйича қисқача тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги воқеа ва ҳолатлар бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари ҳақида адвокатларнинг фикрлари ўрганилди. Хусусан, тергов ҳибсхонасида ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш бўйича тўсқинлик қилиш, ушлаб турилган шахсларга яқин қариндошлари томонидан йўқловлар киритиш ҳолатлари, тергов ҳаракатлари давомида қийноққа йўл қўйиш ҳолатлари бўйича ҳимоя остидагилар хусусида маълумот олинди.

Шунингдек, тергов хоналарининг видео кузатув камералари билан таъминланганлиги ва адвокатларнинг видеоёзувларни сўраб олиш ҳуқуқидан фойдаланганликлари бўйича маълумот олинди.

Шу куннинг ўзида Комиссия штабига келган 20 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати