Сайёр қабулда 20 нафар маҳкум ва маҳбуслар мурожаат қилган бўлса, шундан 8 таси минтақавий вакил томонидан назоратга олинди. Жумладан, 2 нафар маҳбус суд жараёнларида Омбудсман минтақавий вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этишини сўраб мурожаат қилишди.
Қолган мурожаатлари бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу куннинг ўзида “Омбудсман қутиси” орқали минтақавий вакилга юборилган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг белгиланган қисмини ўтаб бўлган маҳкумларга инсонпарварлик далолатномасини қўллаш бўйича мурожаатлар жазони ижро этиш муассаса раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати