Қайд этиш лозимки, 2022 йилнинг 14 март куни 145-сонли Ҳукумат қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
Ҳозирда “Аёллар дафтари” бўйича кўрсатилган ёрдамлар туфайли бугун Сирдарё вилоятида ҳаётидан рози хотин-қизлар сафи кундан-кунга ошиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги ишли бўлиб рўзғорига барака келтираётган бўлса, яна аксарияти ўз тадбиркорлигини яратиб маҳалладошлари, қўни-қўшниларининг бандлигини таъминламоқда.
Лекин шунга қарамай, Омбудсман минтақавий вакили мамлакатмизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида аҳолининг тўлиқ хабардор эмаслиги аниқланди.
Шунинг учун учрашувда дастлаб айни жиҳатларга тўхталинди ва хотин-қизлар томонидан берилган барча саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Учрашувда 3 нафар фуқародан Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакилига мурожаат келиб тушди ва улар назоратга олинди.
Шунингдек, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов ташаббуси билан Сайҳунобод тумани “Шодлик” МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар хонадонига ташриф буюрилиб, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг манзиллилиги ва самарадорлиги ўрганилди. Ўрганиш тадбирида Халқ қабулхонаси мудири Ш.Юнусалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ш.Умаралиева ҳамда туман Шодлик МФЙнинг хотин-қизлар фаоли Г.Рўзиевалар ҳам иштирок этишди.
Аниқланишича, ҳозирги кунда Сайҳунобод тумани “Шодлик” МФЙда 73 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, 6 та тоифа бўйича хотин-қизлар рўйхатга олинган. Шундан, 18 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, 2 нафари тадбиркорлик истагида бўлганлар, 12 нафари боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 11 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, 19 нафари уй–жойга муҳтожлар ва 11 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардир.
Ўрганиш давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафардан ортиқ оилалар, жумладан, тадбиркорлик истагида бўлган Н.А. ва 2-гуруҳ ногирони бўлган Ю.А. хонадонларига бориб, суҳбатлашилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, улар шароитлари ўрганилди ва мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати