Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қўқон шаҳрида Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили ва тегишли давлат идоралар вакиллари томонидан сайёр қабул ташкил этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори ва тегишли идора раҳбарлари билан биргаликда Қўқон шаҳрида жойлашган истироҳат боғида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида жами 25 нафардан ортиқ фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Қабулда уй-жой, мол-мулк, ишга жойлаштириш, ишга тиклаш, иш хақини ундириш, ижтимоий моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг тегишлилиги бўйича давлат органлари ва идоралари вакилларига йўналтирилди.

Қабулда ҳокимият, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирок этгани учун кўплаб масалалар жойида ҳал этилди, қолганларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ҳам қатор мурожаатларни қабул қилди ва назоратга олинди.

Шунингдек, жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати