Фуқаролар Комиссия фаолиятидан @commissionuz Телеграм канали орқали мунтазам хабардор бўлиб туришаётгани ва хабарларни қорақалпоқ тилида ҳам бериб борилаётганидан мамнун эканликларини билдиришди.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишига жалб қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокатлар билан учрашув бўлиб ўтди. Адвокатлар билан учрашувларда асосий эътибор, уларга мижозлари билан кўришишга қаршиликлар бор йўқлиги, шунингдек, адвокатнинг ҳимоясида бўлган шахснинг ҳозирги ҳолатига қаратилди.
Ўзаро мулоқотда адвокатлар томонидан мижозининг жиноят ишига боғлиқ ҳолатлар, тергов жараёнларининг бориши ва бошқа ҳолатлар бўйича ахборотлар баён этилди.
Комиссия аъзоларининг прокуратура органлари масъул ходимлари билан бўлган учрашувда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларига оид маълумотлар олинди. Хусусан, тергов ҳаракатларининг қонунчиликка мувофиқ олиб борилаётганлиги, ушлаб турилган шахсларнинг аҳволи, адвокатлар билан таъминлангани ва тергов жараёнида ҳимоячининг доимий иштироки ва уларга яратилган шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу куннинг ўзида Ёшлар билан учрашув ўтказилиб, унда 30 нафарга яқин йигит-қизлардан аноним сўров олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати