Маълумки, хорижий ва маҳаллий ОАВлари Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларга эътибор қаратаётганлиги табиий ҳол бўлиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари воқеалар юзасидан узлуксиз ахборот бериб бормоқда.
Ташриф буюрган мурожаатчиларимиз орасида кўплаб фуқаролар хорижий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг эътибор марказига тушганлиги ва баъзи ёлғон хабарларда номлари келтирилганлиги ҳолатлари ҳақида маълум қилишди.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбат давомида улардан айримлари ижтимоий ёрдамга муҳтож эканликларини билдиришди. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли мутасадди ташкилотларга ёзма мурожаатлар йўлланди. Натижада Комиссияси тавсиясига кўра, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига томонидан ушбу эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Куннинг иккинчи қисмида ҚРдаги маҳалла фаоллари ҳамда Олий таълим муассасалари масъул ходимлари ва педагоглари билан учрашувлар ўтказилиб, аҳоли кайфияти ўрганилди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар юзасидан аноним сўров ўтказилди.
Мазкур сўровномада Қорақалпоғистондаги намойишларни келиб чиқиш сабаблари, унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган чоралар, яраланганларга нисбатан кўрсатилган тиббий хизмат сифати, қийноқ ва зўравонлик ҳамда бошқа жиҳатлар қамраб олинган.
Маълумот учун ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида июль ойида бўлиб ўтган воқеаларни ўрганиш мақсадида тузилган Мустақил Комиссиясига @Independentuzb_bot орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилган.
Эслатиб ўтамиз, мурожаат муаллифларнинг шахси ошкор қилинмайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати