Бунда асосий эътибор юз берган ҳолатлар ва воқеаларда иштирок этиб, жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олинганларнинг қилмишларидан пушаймон эканликлари, шунингдек уларни сақлаш шарт-шароитлари инсон ҳуқуқлари тамойиллари асосида ташкил этилаётганлиги ва мазкур ҳолатлар холис ўрганилишига қаратилмоқда.
Шунингдек, Комиссия аъзолари тергов ҳибсхонасида сақланаётган қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бўлган, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир бўлган шахслар билан учрашишга катта эътибор қаратмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик, бағрикенглик сиёсати негизида инсон қадрини улуғлаш, кечиримли бўлиш, уларга енгиллик бериш каби ғоялар мужассам.
Шу нуқтаи назардан Комиссия аъзолари тергов ҳибсхонасида сақланаётган ҳамда суриштирув жараёнларида ўз қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган шахслар билан учрашишни, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари томонидан келтирилган важларни холис текширишни мақсад қилган ҳолда ўрганувларни олиб бормоқда.
Комиссия фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли тартибда ўз таклиф ва хулосаларни беришни режалаштирган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати