Тадбирда иштирокчиларга мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, уларнинг моҳияти тушунтирилар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларга алоҳида тўхталинди.
Шундан сўнг мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда колонияда жазо муддатини ўтаётган 12 нафар маҳкумга озодликка чиққандан сўнг дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш мақсадида шахсини тасдиқловчи ID-карталар топширилди.
Тадбирда Навоий вилояти маданият бошқармаси ижодкорлари, намунали мақом ансамбли хонанда ва созандалари томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.
Мустақиллик байрамига бағишланган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар вилоятдаги 4, 5, 12-сонли жазони ижро этиш колонияларида ҳамда 36-сон Манзил колониясида ҳам ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати