Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.
Қайд этиш лозимки, Комиссия аъзолари ўз фаолиятини бошлаганидан буён фуқаролар мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар бир мурожаат дарҳол ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бугун 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилиши ҳам ушбу сай-ҳаракатларнинг натижасидир.
Комиссия аъзолари холис хулосани тайёрлашни мурожаатларни ўрганишдан бошлаган. Унинг фаолиятига оид янгиликлар билан @commissionuz телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш бўйича тергов жараёнлари давом этмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати