Ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндошган ва яхши натижаларни кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш ҳам анъанага айланиб улгурган.
Анъанага содиқ қолган ҳолда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг қатор ходимлари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланишди.
Хабарингиз бор, 2022 йилдан эътиборан Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари фаолият юритмоқда. Қайд этиш лозимки, қисқа муддат ичида мурожаатларни тезкорлик билан жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этишда минтақавий вакиллар муҳим ўринга эга.
Минтақавий вакиллар фаолияти мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги, таъсир чораларини қўллаш, қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, қийноқларни олдини олиш бўйича фаолият, ҳуқуқий тарғибот ва ОАВ орқали ташкил қилинган чиқишлар бўйича меъзонлар асосида баҳоланиб, энг юқори кўрсаткични қўлга киритганлар тақдирланди. Жумладан,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шухрат Алимов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусановларнинг меҳнати эътироф этилди.
Шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси Фотима Мадраҳимова Омбудсман фаолиятидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва унинг имиджини оширишдаги хизматлари учун;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Дилмурод Саъдуллаев мурожаатларни ҳал этишдаги ташаббуслари ва самарали натижалари учун;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори мудири Жасур Исламов халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаоллиги учун ташаккурнома ва мукофотлар билан тақдирланишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати