Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистондаги ҳолатлар юзасидан комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини мунтазам қабул қилишмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг ишчи Штабида фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Олинган ҳар бир мурожаат Комиссия томонидан назоратга олиниб, тегишли чоралар белгиланмоқда.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни 10 нафарга яқин фуқаролар мурожаат қилишди. Намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган шахсларнинг оила аъзолари фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги ва оилавий шароитларини эътиборга олиб енгиллик берилишида ёрдам сўрашди.

Шунингдек, Комиссия ташаббуси билан ишга туширилган 1374 қисқа рақамли колл-марказ томонидан фуқаролар мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Мустақил Комиссияга махсус @Independentuzb_bot орқали онлайн мурожаат юбориш имконияти яратилганлигини ҳам эслатиб  ўтамиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати