Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини ўрганишмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан яна Қорақалпоғистонда иш бошлади.

Комиссия штабига келаётган фуқароларнинг кўпайгани сабабли дастлаб комиссия аъзолар улар мурожаатларини ўрганиш билан шуғулланишади.

Фуқароларнинг Комиссия штабига келиб, кўп вақт кутиб қолишларини ва ортиқча вақт йўқотишларини олдини олиш мақсадида, қабул учун https://t.me/independetuz_bot орқали навбатга ёзилишлари ҳамда ўзларига муносиб вақтни танлашларини сўраймиз.

Комиссия аъзолари томонидан https://t.me/independetuz_bot каналидан рўйхатдан ўтган мурожаатчилар белгиланган вақтларда қабул қилинади. Қолганлар эса аввалдан ёзилмаганликлари сабабли уларни кутиб қолишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Фуқароларга яратилган ушбу қулайликдан самарали фойдаланишингизни сўраймиз.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати