Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Гендер тенглигини таъминлаш инсон ҳуқуқларининг асосини ташкил этади – Омбудсман
2022 йилнинг 15 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари: жорий ҳолат, вазифалар ва истиқбол” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясияда иштирок этди.

Конференцияни ташкил этишдан мақсад гендер тенглигини таъминлаш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, бу борада фаолият олиб бораётган амалиётчи мутахассис ҳамда экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш йўналишида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижалари билан таништириш, аҳоли ўртасида гендер қадриятларини тарғиб қилиш, мазкур масалалар бўйича тажриба алмашиш, уларнинг натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Конференцияда қайд этилишича, Ўзбекистонда инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини устувор қадриятлардан бири сифатида ҳимоя қилишга қаратилган. Бунда, айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) гендер тенглигини таъминлаш инсон ҳуқуқларининг асосини ташкил этишини ва у ўз ўрганишларида аёллар ва эркакларга тенг шароитлар ва имкониятлар яратилганига алоҳида эътибор қаратишини қайд этди.

Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаблари” тадбирларини республика бўйлаб маҳаллаларда ташкил этилаётганига урғу берди ва бу борада Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаблари” тадбирларини ташкил этиш таклифини билдирди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати