Фуқаролар қабули @independetuz_bot ёрдамида тузилган электрон навбат асосида белгиланган вақтларда ўтказилгани сабабли навбатлар юзага келмади.
Қабулга келган мурожаатчилар фуқароларга яратилган қулайлик учун миннатдорчилик билдиришди.
Шу куни Комиссия аъзоларининг бир қисми 13 сентябрь куни қабул қилинган мурожаатларни ўрганиш билан машғул бўлди.
Мазкур 60 нафар фуқаро мурожаатлари тегишлилиги бўйича Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига юборилди
Мурожаатларда кўрсатилган важларни таҳлил қилиш давомида жойига чиқиб ўрганиш лозим бўлган ҳолатлар белгилаб олинди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати