Ушбу хабарлар асосида жорий йилнинг 17 сентябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова Олтиариқ туман юқумли касалликлар шифохонаси ва мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш ўтказилган кунда Олтиариқ туманидаги 22, 39-сонли ва Марғилон шаҳридаги 16, 24 сонли МТМда тарбияланувчи болаларни туман ва шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат этганлиги аниқланди.
Шифокорлар ва болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилганда беморларнинг аҳволи яхшиланаётгани қайд этилди. Баъзи болаларнинг соғлиғи яхшиланганлиги сабабли улар уйига жавоб берилган.
Олтиариқ туманидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрилганда боғчанинг санитария-гигиена ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, кадрлар малакаси, таомномалар ва болаларнинг ўйнаш ва дам олиш шароитлари ўрганилди ва тегишли маълумотлар ўрганиш учун олиб кетилди. Ўрганиш давомида Алия Юнусова томонидан билдирилган баъзи эътирозлар жойида бартараф этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таҳлилий маълумот тайёрланиб, юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли давлат идораларига юборилиши маълум қилинади.
Юқоридаги МТМдаги ҳолатлар Болалар Омбудсманининг қатъий назоратида турибти.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати