Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 12 сонли жазони ижро этиш колонияси ва 36 сонли манзил колонияга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев томонидан Навоий вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Навоий вилоятидаги 12-сон жазони ижро этиш колонияси ҳамда 36-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг ташрифи давомида, муассасаларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди, улар билан жамоавий ва якка тартибдаги суҳбатларда колониядаги ётоқ хоналарининг ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, ойлик маошларини олиш тартиби хусусида фикрлари эшитилди.

Шунингдек, маҳкумларни ариза, шикоят ва таклифлари бўлса мурожаат қилишлари сўралди, муассасада ўрнатилган Омбудсман қутилари орқали ҳам ариза, шикоят ва таклифлар бериш тартиби тушунтирилди.

Мониторинг доирасида маҳкумлар ошхонаси, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳолати ва белгиланган талабларга риоя этилиши, уларни ҳар бир маҳкумга тасдиқланган меъёрлар асосида берилиши, ётоқхоналар, омборхоналар, ювиниш хоналарининг ҳолати, маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва дори воситаларининг таъминоти мониторинг иштирокчиларининг диққат ва эътиборида бўлди.

12-сон жазони ижро этиш колонияси ҳузуридаги ишлаб чиқариш корхонасида ишлаётган маҳкумлар иш жойлари, шароити ва жараёнлари ўрганилди. Ишловчиларга техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб уни ҳар бир талабини бажариш шартлиги тушунтирилиб ўтилди. Колония ишлаб чиқариш корхонаси ғишт ва оҳак пиширишни янгича тизимга ўтганлиги сабабли бетон маҳсулотлари цехи томонидан ишлаб чиқарилган плита, блокларни сифати мутахассислар томонидан текшириб борилиши айтилди, фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларга техника хавфсизлиги талабларидан келиб чиқиб ҳар бир ишловчи маҳкумга махсус кийим-бош, қўлқоплар ва тегишли ҳимоя воситалари билан таъминлаб борилиши тўғрисида колония бошлиғига тавсиялар берилди.

Маҳкумлар билан ўтказилган сайёр қабул давомида турли мазмундаги масалалар билан мурожаатлар қилинди. Жумладан: икки нафар маҳкум томонидан оила аъзолари билан қўшимча равишда гаплашишда ва бир нафари иш жойини алмаштирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг барчаси минтақавий вакилнинг сўровига асосан ижобий ҳал этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати