Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Сурхондарёда сайёр қабул ўтказди
2022 йилнинг 29 сентябрь куни Сурхондарё вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди. Шу куни Омбудсман қабулига 20 нафарга яқин фуқаролар келиб, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишди.

Унда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаларини қўлланилишида амалий ёрдам бериш, ишдан ноқонуний бўшатилгани сабабли ишга тиклаш, уй-жой ва ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, кредит ва субсидия олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Шу куни қабул қилинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олинди, бир нечта фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдирашид Артиқовнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 09:00 дан 12:00га қадар ўтказилади.

Манзил: Термиз шаҳар Ат-Термизий кўчаси 7А уй

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати