Хабарда “Қашқадарёдаги калонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум тазйиқлар остида қолганини, унга куч ишлатишаётганини айтган.
Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши давомида маҳкумнинг 35-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётганлиги маълум бўлди.
2022 йилнинг 11 октябрь куни Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили 35-сон Манзил-колонияга ташриф буюриб, маҳкум Ш.Ж. билан ҳоли тарзда учрашиб, суҳбатлашди.
Шунингдек, шу куни Омбудсманнинг масъул ходими маҳкум Ш.Ш.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, у билан телефон орқали ҳолат юзасидан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида, маҳкум Ш.Ж. ходимлар томонидан унга тан жароҳати етказиш ҳолати бўлмаганлиги, 2022 йилнинг 4 октябрь куни эрталабки умумий текширувдан сўнг, колония бўйича навбатчи майор унга бошқа маҳкумлар билан биргаликда ободонлаштириш ишларида ишлаши тўғрисида айтганлиги, у соғлиғи туфайли ишлай олмаслигини билдирганлиги, шунда майор “ишламасанг ишлама” деб уни ҳақорат қилиб, туркумга кетишига рухсат берганлиги, шундан сўнг унга нисбатан колония ходимлари томонидан турли эътирозлар билдирила бошланганлиги учун у ёпиқ турдаги колонияга ўтказилишдан қўрқаётганлигини билдирган.
Маҳкум билан телефон орқали ўтказилган суҳбат давомида, у “Nasafnews” муҳбирига эмас “Миллий” телеканалига ҳуқуқий ёрдам сўраб қўнғироқ қилганлигини маълум қилган.
Шунингдек, қарамоғида 80 ёшдн ошган бувиси борлигини, яқин қариндошлари у билан узоқ муддатли учрашувга келишга қийналаётганлигини инобатга олиб, келгуси жазо муддатини ўташ учун яшаш жойига яқин бўлган колонияларга ўтказилишида амалий ёрдам сўради.
Маҳкум Ш.Ж.нинг мазкур мурожаати Омбудсман томонидан назоратга олиниб, шу йилнинг 12 октябрь куни белгиланган тартибда ва инсонпарварлик тамойилига асосан кўриб чиқиш учун Жазони ижро этиш департаментига Омбудсманнинг хати юборилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати