Ушбу тадбирда вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят Марказий банки, Маҳалла ва нуронийлар қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Деҳқонобод тумани прокуратураси, туман ИИБ ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Деҳқонобод туман бўлими, туман бандлик бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Деҳқонобод туман бўлими, Халқ депутатлари Деҳқонобод туман кенгаши депутатлари ҳамда “Янги ҳаёт”, “Истиқлол”, “Обод”, “Аэродром”, “Деҳқонобод”, ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинлари нуроний ва фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили “Омбудсман мактаби” лойиҳасининг мақсади ва аҳамияти тўғрисида сўз юритиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақида аҳоли хабардорлиги ошириш мақсадида ушбу мактаб орқали вилоятдаги маҳаллалар кесимида тадбирларнинг ўтказилишига алоҳида эътибор берилаётганини қайд этди. Минтақавий вакил тадбир мавзусини танлашда фуқаролар мурожаатларига асослангани ва маърузачиларга ислоҳотларни халқчил тилда етказиш вазифаси юклатилганини таъкидлади.
Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида турмуш шароити оғир бўлган, кам таъминланган оилалар муаммоларини хал этишда вилоят банклари томонидан туманда амалга оширилган ишлар, фуқароларнинг имтиёзли кредитлар ва субсидияларни олиш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бердилар ва баъзилари жойида ҳал этилди.
Тадбир якунида минтақавий вакил томонидан фуқаролар қабули ўтказилиб, бир неча фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати