Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабул ташкил этилмоқда
2022 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманалараро суди судьяси С.Мирзабоевлар томонидан Мирзаобод тумани, “Дўнгариқ” МФЙ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Вилоят марказидан узоқда жойлашган ушбу маҳаллада яшовчи 10 нафардан зиёд хотин-қизлар мурожаатлари ўрганилди. Уларнинг 4 нафарига ўйлантириб келаётган муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

3 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди, Қолган мурожаатлар эса Омбудсман минтақавий вакили томонидан ижро учун қабул қилинди.

Жумладан, фуқаро Ю.С.нинг ижтимоий шароити оғир бўлишига қарамай фарзандига 18 ёшгача бўлган бола пули берилмагани бўйича мурожаати назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга расмий хат юборилди.

Яна бир фуқаро 2-гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғининг оёғини операция қилишда амалий ёрдам сўради.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати