Комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган гумонланувчиларнинг иккинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.
Амалга оширилган ишларнинг амалий натижаси сифатида 2022 йилнинг октябрь ойида яна 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 16 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни ҳам 22 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати